Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дафтар»даги фуқароларнинг кредит маблағларини «туя» қилган фуқаро ушланди

«Дафтар»даги фуқароларнинг кредит маблағларини «туя» қилган фуқаро ушланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида фуқаро Х.А.нинг ноқонуний тарзда ушлаб турилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, 1986 йилда туғилган Х.А. томонидан 2021 йилда ташкил этилган 3 та МЧЖлар таъминотчи сифатида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатларида турувчи 46 нафар фуқаролар билан чеварчилик, асаларичилик ҳамда бошқа йўналишларда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузиб, АТ «МКбанк», «Халқ банки» ва «Агробанк» Пахтаобод филиаллари томонидан жами 1 млрд 242 млн сўм кредит маблағлари қайд этилган таъминотчи МЧЖларга ўтказилган.

Бироқ, мазкур МЧЖларга келиб тушган пул маблағлари ноқонуний нақдлаштириш, кредит таъминоти эгаларига етказиб бермаслик ва таъминот маҳсулотларини бозор нархидан 2-3 баробар қиммат нархларда сотиб олганлиги аниқланган.

Шунга асосан 2021 йилнинг 31 август куни Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- (Фирибгарлик), 277- (Безорилик) ва 140-модда (Ҳақорат қилиш)лари билан, терговдан қочиб, яширинганлиги сабабли сиртдан айблов ва қидирув эълон қилинган. 

Фуқаро Х.А. жорий йилнинг февраль ойида Россия Федерацияси Уфа шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган ва шу йилнинг 31 август куни Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича ЖПКнинг талабларига асосан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг