Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши эълон қилинди

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти тақдим этилди. 

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.

Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 32-35° атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари эса 27-30° атрофида бўлади.

Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5° га пастдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг