Дам олиш кунлари қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади

Гидрометеорология маркази дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, қулай ҳарорат Ўзбекистон аҳолисини қувонтиришда давом этади.
Бугун ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter