Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунларига об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Дам олиш кунларига об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади.

Эртага республика бўйича ҳаво ҳарорати 36-41° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43° гача бўлади.

Якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади, шу куни термометр устуни баъзи жойларда 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45° иссиқгача кўтарилади.

Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади.

Эртага республиканинг шимолий ҳудудларида, шунингдек Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кузатилади.

17 июлда айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг