Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Данияда ҳам Қуръон ёқилди. Бағдоддаги мусулмонлар Дания элчихонаси олдида намойиш ўтказди

Данияда ҳам Қуръон ёқилди. Бағдоддаги мусулмонлар Дания элчихонаси олдида намойиш ўтказди

Данияда сўнгги бир ҳафта ичида «Дания ватанпарварлари» ультрамиллатчи гуруҳи томонидан иккинчи Ироқ элчихонаси олдида Қуръон китоби ёқилди. Аввалроқ 20 июль куни ҳам ҳаракат фаоллари элчихона олдида Қуръон китобини ёққан ва Ироқ байроғини топтаган эди.

Дания ташқи ишлар вазирлиги Қуръоннинг ёқилишини қоралаб, айни пайтда қироллик ушбу ҳодисани муҳокама қилаётганини билдирган. Шунингдек, мамлкат ташқи ишлар вазири маҳаллий қонунларга асосан диний китобларни ёқиш жиноят сифатида малакаланмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Қуръон ёқиб юборилган ҳаракатлар ислом мамлакатларида оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Яман пойтахти Санода душанба куни минглаб одамлар норозилик намойиши учун кўчаларга чиқди.

Deutsche Welle нашрининг хабар беришича, 20 июлда Қуръоннинг ёқилиши ортидан Бағдодда мингга яқин мусулмон Дания элчихонаси олдида намойиш ўтказган. Басрада норозилар Даниянинг қочқинлар иши бўйича гуманитар миссияси биносига ўт қўйган.

Ироқ президенти Абдул Латиф Рашид халқаро ташкилотларни ва ғарб давлатлари раҳбарларини «провокацияларни ва нафрат қўзғатишни тўхтатиш»га чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция пойтахтида ўтказилган худди шундай акция ортидан мусулмон намойишчилари Бағдоддаги Швеция элчихонасига ҳужум қилиб, уни ёқиб юборишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг