Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади

Давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади

Президентнинг «Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари қабулига электрон навбатга ёзилиш;

2023 йил 1 апрелдан аҳолининг маҳалладан туриб давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат учун сўров юбориш ва Халқ қабулхоналари орқали давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш;

2024 йил 1 январдан вилоятлар марказларида жойлашган маҳаллалардан туриб;

2025 йил 1 январдан туман марказларида жойлашган маҳаллалардан туриб;

2026 йил 1 январдан республикамизнинг барча ҳудудидаги маҳаллалардан туриб давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат йўллаш амалиёти жорий қилинади.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан ташқари бошқа манбалардан (ташкилотнинг расмий веб-сайти, почта алоқаси, идоравий ишонч телефони, фуқароларнинг шахсан ташриф буюриши орқали ҳамда раҳбар ва мансабдор шахсларнинг қабулидан) ўзларига бевосита келиб тушган барча мурожаатлар Ягона онлайн платформада рўйхатга олинади.

Шунингдек, келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш ҳамда марказлашган ҳолда «маҳаллабай» мониторинг ва таҳлил қилинади;

мурожаатлар билан ишлаш муддати бузилганда, Ягона онлайн платформа орқали автоматик тарзда юқори турувчи инстанцияни электрон хабардор қилинади ҳамда бу билан «рақамли назорат» ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг