Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлатназар Рўзметов вафоти юзасидан текширув ишлари бошланган — Бош прокуратура

Давлатназар Рўзметов вафоти юзасидан текширув ишлари бошланган — Бош прокуратура

Фото:«Facebook»

Журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот  этгани хабар қилинган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур воқеа юзасидан расмий баёнотини эълон қилди. 

Унга кўра, 2019 йил 6 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган «Газель» русумли автомашинани «Урганч-Хива» йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган «Жамият» газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган.

Натижасида Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рўзметов ўзининг танқидий чиқишлари билан матбуот ва интернет ОАВларида танилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг