Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Декабрда кутилаётган олий даражадаги ташрифлар ҳақида маълумот берилди

Декабрда кутилаётган олий даражадаги ташрифлар ҳақида маълумот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Қирзиғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда бугунги – Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистон элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олиш маросимида гап борган.

Шунингдек, Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкуловни қабул қилиш маросимида мамлакат раҳбари Қасим Жўмарт-Тўқаевнинг декабрь ойи аввалида Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистонга тайинланган янги элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг