Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диетолог кимлар торт ва пироглар емаслиги кераклигини айтди

Диетолог кимлар торт ва пироглар емаслиги кераклигини айтди

Диетолог Михаил Гинзбург кимлар торт ва пишириқларни истеъмол қилмаслиги лозимлигини маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ушбу маҳсулотлар жуда ширин ва юқори калорияли маҳсулотлар бўлиб, сурункали касалликларни кучайтириши мумкин. 

Гинзбург 40 ёшдан ошган аёллар ва болаларнинг овқат рационидан ширилик маҳсулотларини чиқариб ташлашга чақирди, айниқса диабет хавфи юқори бўлган вазиятларда бу муҳим. 

«Торт ва пирогларни болалар, шунингдек гипертония ёки атеросклероз билан касалланган 50 ёшдан ошган эркаклар ҳам емаслиги лозим. Қандли диабет билан касалланганларга ширинлик мумкин эмаслиги кундек равшан», дейди диетолог.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарувчилар кўпинча қандолатлар ва тортларга таркибида транс ёғлар бўлган арзон палма ёғини қўшишади. Агар сиз бундай маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилсангиз, юрак ва қон томир касалликлари хавфи сезиларли даражада ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг