Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болаларнинг оилаларига компенсация тўланадими?

«Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болаларнинг оилаларига компенсация тўланадими?

«Док-1 Макс» қабул қилганидан кейин фарзандлари вафот этган оилалар компенсация олишлари мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди.

«Заҳарланиш содир бўлган дори воситалари ҳужжат билан тасдиқланса, компенсация тўлаш бўйича юридик жараёнлар бошланиши мумкин. Агарда компенсациянинг барча суммаси тасдиқланса, гап-сўзсиз тўлаб берилади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди у.

Маълумот учун, «Док-1 Макс» препаратини истеъмол қилиш натижасида вафот этган болалар сони 20 нафарни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз,  «Док-1 Макс» сиропини Ўзбекистонга олиб кирувчи «Quramax Medika» фармацевтика компаниясининг лицензияси бекор қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг