Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Доллар эвазига диплом сотаётганлар» қўлга олинди

«Доллар эвазига диплом сотаётганлар» қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. бошқа бир фуқаро Ҳ.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.Р. ва З.Р. 2 нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро туризм ва маданий мерос техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг