Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доллар қадрсизланадими? Хитой ҳукумати АҚШнинг давлат қарзларини сотмоқчи

Доллар қадрсизланадими? Хитой ҳукумати АҚШнинг давлат қарзларини сотмоқчи

Фото: «Xabar.uz»

Доллар қадрсизланишини назарда тутган Хитой Халқ Республикаси АҚШнинг давлат қарзларини сотмоқчи. Бу ҳақда «REGNUM» ёзмоқда.

«Sohu» портали хабарида айтиладики, Хитой раҳбарияти Қўшма Штатлар ўз иқтисодий муаммоларини ҳал қила олмайди деган тўхтамга келган. АҚШ иқтисодий муаммосини ҳал қилишда чоп этиш станокларига таянмоқда. Агарда АҚШ Федерал захира тизими 2008 йилдан бери қарийб $8 трлн. чиқарган бўлса, 2020 йил охиригача яна $5 трлн. чиқаради. Пекин бунинг охири яхшилик билан тугамаслигини тушунади.

Бу биринчи навбатда, долларнинг қадрсизланишига олиб келади, ҳолбуки, ушбу валюта аксарият мамлакатлар захирасида катта салмоққа эга. АҚШнинг чоп этиш машиналарини ишга тушириш қарори, АҚШ ғазначилиги облигацияларини сотиб юборишга улгурган мамлакатларни истисно қилганда, барча мамлакатларда салбий оқибатларга олиб келади — шундай хулосага келган Хитой ҳукумати керакли чораларни қўллаш тадоригида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг