Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доналд Трампга қамоқ жазоси хавф солмоқда

Доналд Трампга қамоқ жазоси хавф солмоқда

AҚШ Федерал хавфсизлик хизмати собиқ президент Доналд Трамп томонидан айғоқчилик ва терговга тўсқинлик қилиш эҳтимоли бўйича текширув ўтказмоқда, бу эса сиёсатчини қамоққа олиш ёки жаримага тортилишига сабаб мумкин.

Бу ҳақда ФҚБ ордерига таяниб, Politico хабар берди.

Ордерга кўра, Трампда ҳукумат сирининг энг юқори даражаларидан бири бўлган «TS/SCI» белгиси ва «Франция президенти ҳақидаги маълумотлар» белгиси бўлган ҳужжатлар топилган.

Сиёсатчи ҳужжатларни йўқ қилишга уриниш, терговга тўсқинлик қилиш ва жосуслик ҳақидаги қонунни бузишда гумон қилинмоқда.

Ҳужжатлар AҚШ Aдлия вазирлиги талаб қилганидек, жума куни кечқурун оммага эълон қилиниши кутиляпти. 

Трампнинг матбуот котиби Тейлор Будовичнинг айтишича, ФҚБнинг ҳаракатлари «нафақат мисли кўрилмаган даражада аҳмоқона, балки кераксиз». Унинг сўзларига кўра, AҚШ расмийлари ўз рақибларидан қутилиш мақсадида шундай йўлдан боришмоқда. 

Аввалроқ Трамп амалдаги раҳбарият Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлишини башорат қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг