Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дорихонадаги зўравонлик сабаби маълум қилинди

Дорихонадаги зўравонлик сабаби маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳридаги дорихонада сотувчига нисбатан куч ишлатилгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 02:39да Гулистон шаҳар ИИБга Сирдарё вилояти 102 хизматига берилган хабарга кўра ҳодиса рўйхатга олиниб, Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан иштирокчилар аниқланган ва қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«Олиб борилган тергов олди суриштирув ҳаракатларига кўра фуқаро Д.Р. турмуш ўртоғи  С.Т.нинг бетоблиги сабабли аёлларга керакли бўлган дорини дўстлари олдида сўрамаслик мақсадида сотувчи Ю.Т. яқинроқ келишини талаб қилган вақтда ўзаро гап талашиб қолишган натижада видео лавҳадаги ҳолат юз берганлиги аниқланган», дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг