Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубайга учган самолётнинг фавқулодда қўндирилишига расмий изоҳ берилди

Дубайга учган самолётнинг фавқулодда қўндирилишига расмий изоҳ берилди

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётининг фавқулодда Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўндирилиши авариявий ҳолат билан боғлиқ эмас.

Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, фавқулодда қўнишга самолёт экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Шундан сўнг, экипаж томонидан энг яқин аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилинган.

Маълумот учун, бортида 172 йўловчи бўлган самолёт Тошкентдан соат 04:37 да ҳавога кўтарилган ва Тошкент вақти билан 07:50 да Дубай аэропортига қўниши керак эди. Бироқ мажбурий қўниш туфайли парвоз кечиктирилган.

Ҳозирда самолёт Дубайга учишга ҳозирлик кўряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдан Дубайга учаётган самолёт бортида авариявий ҳолат юзага келгани сабаб фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг