Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ «жиҳодчилар»ни ушлади

ДХХ «жиҳодчилар»ни ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарёда бир гуруҳ шахсларни қўлга олди.

Қайд этилишича,Китоб туманида яшовчи, 1998 й.т. Қ.Т. 2020-2021 йилларда Россияда ишлаши даврида ижтимоий тармоқларда «Жиҳодчилар» ДЭО аъзолари таъсирига тушади.

Китобга келгач, ўз атрофидагиларга оқим ғояларини тарғиб қилади. Шунингдек, у интернетда Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, кўрсатмалари асосида «РФ-Туркия йўналиши орқали уларнинг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Қарши туманида яшовчи, 1985 й.т. Р.С. 2021 йилда Саудия Арабистонида ишлаш даврида «Жиҳодчилар аъзолари таъсирига тушган ҳамда улар билан алоқа ўрнатиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган. Яшаш манзилига қайтганидан кейин ҳам тарғибот билан шуғулланган.

Қарши шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. Ж.М. «Жиҳодчилар» таъсирига тушиб, «Телеграм»да гуруҳ ва канал ташкил қилган ва экстремистик ғояларни тарғиб қилган. Қарши шаҳар суди ҳукмига кўра, ёлғиз оналиги ва 9 ойлик фарзанди борлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг