Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ терроризмни молиялаштирмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

ДХХ терроризмни молиялаштирмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

Давлат ҳавсизлик хизмати Москвага ишлаш учун бориб, тармоқлар орқали Суриядаги террористик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларга ёрдам бериш учун «молиявий жиҳод» қилишга аҳд шахсларни қўлга олди.

Қайд этилишича, қўқонлик К.Ҳасанов 2019 йилда Москвага ишлаш учун бориб, тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларга ёрдам бериш учун «молиявий жиҳод» қилишга аҳд қилади. Қўқонда яшовчи таниши С.Зокировни ҳам Суриядаги биродарларга моддий ёрдам беришга ундаган. У Ўзбекистонда яшовчи шахсларни «молиявий жиҳод»га чорлаши ва улар берган пулларни Суриядаги террорчиларга юбориши керак бўлган.

Топшириқга кўра, С.Зокиров «Telegram» орқали Суриянинг Идлиб шаҳрида яшовчи шахс билан боғланиб, унга 50 минг АҚШ доллари юборишни режалаштирган.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.Зокиров бу пул маблағини юбормоқчи бўлган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

К.Ҳасанов хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

К.Ҳасанов 8 йил, С.Зокиров эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг