Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ Тошкентда бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Уларнинг Бухородаги хонадонларидан қуроллар топилган

ДХХ Тошкентда бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Уларнинг Бухородаги хонадонларидан қуроллар топилган

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек  қўйилди.

Терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланди.

Жумладан, 1973 й.т. шахснинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келишган.

Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади.

Бундан ташқари, улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг