Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Эчки халал бериб қолди» — таҳлилчи газ ва электр узилишларига муносабат билдирди

«Эчки халал бериб қолди» — таҳлилчи газ ва электр узилишларига муносабат билдирди

Фото: Xabar.uz

Иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров мамлакат газ ва электр таъминоти узилишларига кинояли тарзда муносабат билдирди.

«Газ ва электр билан шундай муаммолар бўлишини ҳамма олдиндан билар эди. Лекин аниқ чоралар кўриб, ишлаб чиқарувчиларга газ ҳажмини кўпайтиришга аванс пуллари бериш ўрнига, бизда мавжуд активларни давлат ҳисобидан бошқа хусусий компаниялар тасарруфига ўтказиш, баъзиларнинг давлат олдидаги қарзларидан воз кечиш бўйича ўнлаб қарорлар тайёрланди», — деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Экспертга кўра, соҳа ҳукуматга босим ўтказиш учун атайлаб ана шу аҳволга келтирилди.

«Энди, табиийки, бутун умид импортдан (Турманистон ва Россия) ва экспортга кетадиган газни Ўзбекистонда қолдиришдан («Лукойл» деган шоввоздан олиб). Худди шу натижа илк баҳорда икки йил аввал кўзда тутилган эди. Пандемия (эчки) халақит бериб қолди ўшанда. Қашқирлар макони бўлган соҳа бу», — дея хулоса ясади А.Абдуқодиров.

Бир неча кун аввал Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишлар ва табиий газ босимининг кескин пасайишини ҳаво совиши билан изоҳлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров аввалроқ «Xabar.uz»га жорий йил 3-4 ноябрь кунлари Самарқандда ўтказилган иқтисодий форум юзасидан хулосаларини сўзлаб берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг