Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕИнинг беш мамлакати ер ости газ омборларини 90 фоиздан зиёд тўлдирди

ЕИнинг беш мамлакати ер ости газ омборларини 90 фоиздан зиёд тўлдирди

Фото: Тэкноблог

Европа иттифоқи мамлакатлари орасида Дания, Польша, Португалия ва Швециядан сўнг Франция ўз ер ости газ омборларини 90 фоиздан зиёд тўлдирган 5-мамлакат бўлди. Бу ҳақда Европа газ инфратузилмаси операторлари ассоциацияси маълум қилди.

Умуман олганда, 23 август ҳолатига, ЕИ мамлакатлари газ омборлари тўлдирилиш кўрсаткичи 78 фоизга етган.

Евроиттифоқ июнда қабул қилган янги қоидага мувофиқ, газ омборлари тўлдирилиш кўрсаткичи 2022 йилнинг 1 ноябрида камида 80 фоизга, келгуси йилларда 90 фоизга етказилиши шарт. Ҳозиргача 10 та мамлакат кўрсаткични 80 фоиздан ошира олди.

Маълумот учун: Европа иттифоқининг 27 мамлакатидан 18 тасида ўз ер ости газ омборлари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг