Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экологик партияга раис сайланди

Экологик партияга раис сайланди

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига Хамзаев Абдушукур Худойкулович номзоди кўриб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди. 

А.Хамзаев 1973 йилда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги агроном олим. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

Узоқ йиллар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғуллуниб, илмий-педагогик, раҳбарлик тажрибасига эга.

2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг