Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экспорт қилувчилар учун солиқ миқдори камайди

Экспорт қилувчилар учун солиқ миқдори камайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

  • товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
  • товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

Ушбу имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қуйидаги ҳолларда пеня ҳисобланган ҳолда ундирилади:

  • товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
  • товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг