Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электр таъминоти корхонаси раҳбари хизмат хонасида ушланди

Электр таъминоти корхонаси раҳбари хизмат хонасида ушланди

Тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. «М.М.» МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига МЧЖ раҳбари У.Р.дан пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг