Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эллик давлат Хитойнинг уйғурлар бўйича сиёсатини қоралаб чиқди

Эллик давлат Хитойнинг уйғурлар бўйича сиёсатини қоралаб чиқди

Хитойнинг уйғур озчиликка қарши репрессив сиёсати БМТда 50 давлат томонидан қораланди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Қайд этилишича, элликта давлат баёнот имзолаган ва БМТни Хитойнинг уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишига «дарҳол эътибор қаратиш»га чақирган.

«Биз Хитой Халқ Республикасидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият, айниқса, Шинжондаги уйғурлар ва бошқа асосан мусулмон озчиликларнинг инсон ҳуқуқлари бузилишидан жиддий хавотирдамиз», — дейилади БМТ Бош Aссамблеяси Инсон ҳуқуқлари қўмитасида. 

50 та давлат, жумладан, AҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия, Исроил, Туркия, Гватемала ва Сомали ҳам Хитойни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги ҳисоботидаги тавсияларни тўлиқ бажаришга ва барча «ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум этилганларни» озод қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Шинжонда 10 миллиондан ортиқ туркий миллатга мансуб уйғур мусулмонлари яшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг