Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди тоғдаги чиқиндиларни робот-ит йиғиштиради

Энди тоғдаги чиқиндиларни робот-ит йиғиштиради

Фото: russian.china.org.cn

Саёҳатни севувчилар Тайшан тоғи (Хитой, Шандун вилояти,)га тез-тез ташриф буюрадилар. Қолаверса,  у ерда қўшимча аттракцион  ўйинлари кўпайтирилди. Аммо у ерда ахлат тозаловчи робот-ит пайдо бўлишини ким ўйлабди дейсиз.

Сайёҳлар дастлаб робот-итнинг хотиржам тоққа кўтарилиб, пастга тушиб, қарийб 40 килограмм юк олиб кетаётганини кўриб ҳайрон бўлишди (дарвоқе,   робот 120 килограммгача юк кўтаришга қодир). Робот хусусий мулкни бошқариш компанияси манзарали тоғли ҳудудларда ахлатни тозалаш учун янада самарали ечимларни топиш бўйича тажрибасининг бир қисмидир.

Баъзилар ҳазиллашишди – чиқиндиларни йиғиш ажойиб ва жуда муҳим, лекин роботни чарчаган сайёҳларни тоққа кўтариб чиқиш ва олиб тушиш учун  ҳам мослаштирилса яхши бўларди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг