Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмолчиси эмас

Энди Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмолчиси эмас

Фото: «Kapital-rus.ru»

Хитой давлат компаниялари АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни бутунлай тўхтатди. Ушбу қарор ХХР ҳукумати томонидан икки мамлакат ўртасидаги савдо битими борасидаги зиддият янги босқичга чиққан паллада чиқарилгани ҳақида хабар берилди.

АҚШ раҳбари Дональд Трамп Хитойга 300 миллиард долларлик янги бож солганини ёзгандик.

Трампнинг айтишича, ўртада шартнома бўла туриб, Пекин Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидини кўпайтирмаган, қолаверса, фентанил ишлаб чиқаришни ҳам бас қилмаган.

Хитой ва АҚШ савдо уруши эскалацияси (кенгайиб бориши) охир-оқибат ХХР агросаноат компанияларининг АҚШдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб киришини батамом тўхтатди. «Bloomberg» ёзишича, икки мамлакат вакиллари музокаралар столига ўтириши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг