Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кўп маош оладиган соҳа вакиллари маълум қилинди

Энг кўп маош оладиган соҳа вакиллари маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

2022 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Энг кам ойлик иш ҳақи икки баробарга — жами 23,1 фоизга оширилиб, ҳозирда 920 минг сўмни ташкил этмоқда.

2022 йил январь—сентябрь ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъэктлари ҳисобга олинмаган, чунки улар йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган.

Тармоқлар бўйича энг юқори маошлар банк, молия ва суғурта соҳаларида — 9,73 млн сўм.

Иккинчи ўринни 6,97 млн сўм билан ахборот ва алоқа соҳаси эгаллади.

Учинчи ўринда 4,85 млн сўм билан ташиш ва сақлаш соҳаси турибди.

Соҳалар доирасида ажратилган фаолият турлари орасида дастурлаш 10,4 млн сўм билан етакчилик қилмоқда.

Энг кам даромад соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,51 млн сўм) ва таълим (2,59 млн сўм) соҳаларида қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг