Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг коррупциялашган вазирликлар эълон қилинди — Қозоғистон

Энг коррупциялашган вазирликлар эълон қилинди — Қозоғистон

Фото: Zakon.kz

2022 йилнинг январ-август ойлари мобайнида Қозоғистондаги вазирликларнинг 111 ходими коррупция билан боғлиқ жиноятларда қўлга тушди, деб ёзди Zakon.kz.

Ўтган йил билан солиштирилганда, вазирликларда коррупцион жиноятлар 20,7 фоизга ўсган.

Вазирликлар орасида «коррупция бўйича чемпион» — молия вазирлиги: ўтган йили 31 ходими ушланганди, бу йилгиси — 33 нафар.

Коррупцияга ботиш борасида кейинги ўринларда: мудофаа вазирлиги (22 ходим, ўтган йилга нисбатан +83,3 фоиз), қишлоқ хўжалиги вазирлиги (16 ходим, +23,1 фоиз) саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги (16 ходим, ўтган йилга нисбатан 5,3 баравар кўп!).

Юқоридаги жиноятларни содир этганларнинг 69,4 фоизи ёки 77 нафари — пора олган, 14 нафари — коррупцион фирибгарликни содир этган, 7 нафари — ўз ваколатини суиистеъмол қилган, 6 нафари — пора берган, 5 нафари — ишониб топширилган бегона мулкни ўзлаштирган ёки «еб юборган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг