Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер юзидаги илк триллионер ким бўлиши мумкинлиги башорат қилинди

Ер юзидаги илк триллионер ким бўлиши мумкинлиги башорат қилинди

Фото:«РБК»

АҚШлик ишбилармон, «Amazon» эгаси Жефф Безос Ер юзидаги илк бир триллион доллар бойликка эга инсон бўлиши мумкин. У ҳозирда жаҳоннинг энг бой инсони бўлиб турибди. Бу ҳақда «Forbes» ёзмоқда.

«Comparisun» хизмати экспертлари ишонишига кўра, Безоснинг бойлиги 2026 йилда бир триллионга етади. Ундан кейинги поғонани хитойлик девелопер Сюй Цзяинь эгаллаши мумкин.

Ҳозирда Безоснинг бойлиги 143 миллиард долларга баҳоланмоқда, коронавирус пандемияси сабаб Amazon акциялари кескин қимматлаган. Безос пандемия шароитида 24 млрд доллар ишлаган.

Ўз навбатида топ-3 да турувчи бошқа бизнесменлар камбағаллашган: Билл Гейтс 8,4 миллиард, «Louis Vuitton Moët Hennessy» компаниялари гуруҳи эгаси Бернар Арно 28 миллиард доллар йўқотган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг