Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер юзига тўрт чавандоз хавф солмоқда

Ер юзига тўрт чавандоз хавф солмоқда

Фото: «Ok.ru»

БМТ бош котиби айни вақтда дунёга «тўртта чавандоз» хавф солаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik радиоси» хабар берган.

«Орамизда «тўрт чавандоз»ни кўряпман – бу тўртта хавф-хатар XXI аср тараққиёти ва XXI аср имкониятларига таҳдид солмоқда», ‒ дейди Антониу Гутерреш БМТ Бош Ассамблеясида халқаро ташкилотнинг ўтган йилдаги фаолият якунлари ва 2020 йилги режалари ҳақида нутқ сўзларкан.

Биринчи «чавандоз» — «юқори геостратегик кескинлик»дир. Гутеррешнинг сўзларига кўра, зиддиятлар кенг кўламли инсоний азоб-уқубатларга олиб келади, ядровий таҳдид ўсиб бормоқда.

Иккинчи «чавандоз» — иқлим инқирозидир. Бош котиб сайёрамизда ўртача атмосфера ҳарорати кўтарилишда давом этаётганини, миллионлаб ҳайвон ва ўсимликлар тури йўқолиб кетиш хавфи остида қолаётганини ёдга солди.

Учинчи «чавандоз» — «ўсиб бораётган глобал ишончсизлик»дир. Гутеррешнинг таъкидлашича, Ер юзида сиёсий идораларга бўлган ишонч пасайиб бормоқда, аҳолининг учдан икки қисми нотенглик авж олаётган мамлакатларда истиқомат қилади.

Тўртинчи «чавандоз» — «рақамли дунёнинг қора томони»дир. БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, янги технологиялар жиноятчилик, нафрат уйғотиш, ёлғон маълумотни тарқатишда фойдаланилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг