Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдоған юрак хуружига учрадими? Президентнинг аҳволи ҳақида расмий маълумот берилди

Эрдоған юрак хуружига учрадими? Президентнинг аҳволи ҳақида расмий маълумот берилди

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон маъмуриятининг дезинформацияга қарши кураш маркази сиёсатчининг юрак хуружига учрагани ва аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда марказнинг твиттердаги саҳифасида хабар берилди.

«Ижтимоий тармоқларда Президент Эрдўғаннинг юрак хуружига учрагани ва шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, сиёсатчи 27 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтадиган «Аккую» атом электр станциясига ёқилғини биринчи юклаш маросимида онлайн тарзда иштирок этиши таъкидланган.

Ўз навбатида Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай мамлакат президентининг соғлиғи яхши эканини, у фақат енгил шамоллаганини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг