Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон Исроил раҳбари билан гаплашиб олди

Эрдўғон Исроил раҳбари билан гаплашиб олди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Яир Лапид билан телефон орқали мулоқот қилди.

Хабар берилишича, телефон мулоқоти Исроил томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Яир Лапид Қурбон ҳайити муносабати билан президент Эрдўғонга қўнғироқ қилди.

Телефон мулоқоти чоғида Туркия ва Исроил етакчилари ўзаро муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилдилар.

Туркия президенти Яир Лапидни бош вазир лавозимига киришгани билан табриклади.

Туркия раҳбари Исроил ҳукумати Фаластин ерларида яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтиришдан воз кечиб, Ал-Ақсо масжидининг статус-квосини сақлаб қолишига умид билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг