Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Путин ва Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи

Эрдўғон Путин ва Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи

Бугун Туркя президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Украина давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин маълум қилди.

«Президентимиз эртага Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашишни режалаштирмоқда», дейди Туркия президенти матбуот котиби NTV телеканали эфирида.

Калиннинг сўзларига кўра, Туркия томони Украинада ҳарбий ҳаракатлар кучайиши мумкинлигидан хавотирда ва Анқара Путин ва Зеленский ўртасидаги музокараларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

«Томонларни чинакамига бирлаштирган ягона тинчлик ва музокара столи Туркияда ташкил этилган. Аввал Анталияда, кейин Истанбулда. Афсуски, давоми бўлмади, лекин сизларга маълумки, президентимиз бир неча бор икки етакчини учрашувга чақирди ва биз бу чақириқни такрорлашда давом этамиз», – дея қўшимча қилди Калин.

Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Федерацияси ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги суҳбат 4 январга белгиланганини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг