Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон ва Башар Асаднинг Самарқандда учрашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Эрдўғон ва Башар Асаднинг Самарқандда учрашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сурия раҳбари Башар Асаднинг Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида учрашуви ҳақидаги хабарлар рад қилинди.

Раддия Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғли томонидан берилган. 

«Саммит доирасида учрашув бўлиб ўтади мазмунидаги хабарлар тарқалди. Бу тўғри эмас. Башар Асад у ерга таклиф қилинмаган», – дейди Мавлуд Чавушўғли Haber Global телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Эроннинг «Tasnim» ва бошқа қатор нашрлар Эрдўғон ва Асад учрашуви ва учрашув бўлиб ўтадиган саналарни ҳам эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг