Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Зеленскийга Путин билан учрашишни таклиф қилди

Эрдўғон Зеленскийга Путин билан учрашишни таклиф қилди

Бугун, 18 август куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Лвовга ташрифи чоғида Украина президенти Зеленскийга Путин билан учрашув ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда CCN Turk телеканали хабар берди.

Турк телеканалининг таъкидлашича, бу учрашув Москва ва Киевнинг муросага келиши учун «йўл харитаси» бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Украинада аниқ тинчлик бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда барқарор ўт очишни тўхтатишга эришиш Зеленскийнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокидаги Лвов саммитида президент Эрдўғоннинг таклифига берадиган жавобига боғлиқ бўлади», – деб ёзади CCN Turk телеканали.

NTV телеканалининг хабарига кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ташаббусини таклиф қилмоқчи. Шунингдек, у маҳбусларни алмашишда Туркиянинг воситачилигини муҳокама қилишни режалаштирган.

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович, ўз навбатида, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Зеленскийни дипломатик келишувга рози бўлишга ва режаларидан воз кечишга кўндиришлари мумкинлигини истисно қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Туркия президенти Эрдўғон Россия президенти Путин билан Сочида музокара ўтказган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг