Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Еревандаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди

Еревандаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди

Якшанба куни Арманистон пойтахти Ереван марказидаги «Сурмала» савдо марказининг портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 61 киши жароҳатланган ва 15 киши бедарак кетган. Бу ҳақда Арманистон ФВВга таяниб, Интерфакс хабар бермоқда.

«Яна бир кишининг жасади топилди. Қурбонлар сони 6 нафарга етди», – дейилади хабарда.

Қайд қилинишича, ҳожиса оқибатида бедарак кетганлар сони ҳам 15 нафарни ташкил қилмоқда.

Душанба куни эрталаб воқеа жойига мамлакат бош вазири Никол Пашинян ҳам етиб борган.

ФВВ берган дастлабки маълумотларга кўра, икки портлаш ва ундан кейинги ёнғин савдо марказининг пиротехника воситалари сақланадиган омборида рўй берган.

«Сурмала» савдо маркази турли тайёр ва озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдосига ихтисослашган бозор бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг