Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон Саудия Арабистонига ҳужум қилишга тайёрланмоқда — ОАВ

Эрон Саудия Арабистонига ҳужум қилишга тайёрланмоқда — ОАВ

Саудия Aрабистони Эроннинг ўз ҳудудига, шунингдек, Ироқ Курдистонидаги Эрбил шаҳрига эҳтимолий ҳужуми ҳақида разведка маълумотларини тўплади, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal манбаларга таяниб.

Нашрнинг сўзларига кўра, бу маълумотлар AҚШга узатилган. Газета манбаларининг фикрича, Эрон шу йўл билан ўз мамлакатидаги норозилик намойишларидан эътиборни чалғитмоқчи.

Reuters агентлиги ёзишича, AҚШ миллий хавфсизлик хизмати вакили Вашингтон бу маълумотдан хавотирда эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ўзи ва минтақадаги шерикларининг манфаатларини ҳимоя қилади.

28 октябр куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка вазирлиги AҚШ, Британия, Исроил ва Саудия Aрабистони разведкасини Маҳса Aмини ўлимидан кейин мамлакатда норозилик намойишлари уюштирганликда айблади.

Октябр ойида Эрон президенти AҚШни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришда айблаганди. Эрон диний етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийнинг фикрича, AҚШ муаммони «кучли ва мустақил Эрон тараққиётида» кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг