Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда коронавирус туфайли ҳар 7 дақиқада ўлим ҳолати қайд этиляпти

Эронда коронавирус туфайли ҳар 7 дақиқада ўлим ҳолати қайд этиляпти

Фото: «So-l.ru»

Эронда ҳар 7 дақиқада янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 бемори вафот этяпти. Бу ҳақда давлат телевидениясига таяниб «Reuters» агентлиги хабар берди.

Бир кеча кундузда Ислом республикасида 215 та ўлим ва 2,5 мингта юқтириш ҳолати қайд этилди. Мамлакат бўйича жами 312 минг киши коронавирусга чалиниб, улардан 17,4 нафари ҳаётдан кўз юмди.

Расмийларнинг фикрича, аҳолининг эҳтиёт чораларига амал қилмаслиги бу қадар юқори кўрсаткичларга сабаб бўлмоқда: телевизион репортаж Теҳрон кўчаларида одамларнинг тўпланиб турганини намойиш этган. Йўловчилар ниқобсиз бўлишган, устига-устак, ижтимоий масофа ҳам сақлашмаган.

Агентлик айрим экспертлар расмий маълумотларга шубҳа билан қарашаётганини таъкидлаган. Тадқиқотларга кўра, ҳақиқий рақамлар ҳукумат эълон қилаётганидан икки баравар кўп бўлиши мумкин.

18 июль куни мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ватандошларини эпидемиянинг янги тўлқини бошланаётганидан огоҳлантирганди. У ўн миллиондан Эрон аҳолисининг ярмигача SARS-CoV-2ни юқтириб олиши мумкинлигини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг