Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртадан Ерда магнит бўронлари бошланади

Эртадан Ерда магнит бўронлари бошланади

Астрономлар Қуёшдаги портлашлар оқибатида яқин кунларда содир бўладиган магнит бўронларидан огоҳлантиришди.

Қуёш астрономияси лабораторияси прогнозига кўра, Қуёшдаги биринчи портлаш эртага, 21 декабр куни юз беради. Эрта тонгданоқ бир неча соатгача чўзилувчи магнит бўронлари бошланади.

Магнит бўронларининг каттароғи 25 декабрда бошланиб, 28 декабргача давом этади. У G1 (кучсиз даража) тоифасига киритилган. Магнитосферадаги беқарорлик 29–31 декабр кунлари, қолаверса, янги йилнинг 3 январида кузатилиши кутилмоқда.

Шифокорлар магнит бўронларига нисбатан организми сезувчан одамларга бу кунлари жисмоний зўриқишлардан тийилиш, уйқу режимини бузмаслик, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш, етарли миқдорда сув ичиб, мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг