Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртадан Президент мактабларига имтиҳонлар бошланади

Эртадан Президент мактабларига имтиҳонлар бошланади

Президент таълим муассасалари агентлиги хабар беришича,  1 июлдан бошлаб ушбу мактабларга имтиҳонларнинг биринчи босқичи бошланади.

Тест жараёнлари 1 июль куни соат 9:00 да бошланади. Имтиҳонлар икки сменада - 09:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.

Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни «Шахсий кабинет» орқали олиш лозим.

Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.

Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг