Эртага айрим вилоятларда қисқа ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази эртага, 18 сентябрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри.
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 20-22° бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.
Бухоро ва Навоий.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё.
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 21-26° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона.
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter