Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага Исроил Мадримов реванш жангини ўтказади

Эртага Исроил Мадримов реванш жангини ўтказади

Шанба куни Лондонда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакиллари — Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишель Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказилади.

Эсингизда бўлса, 2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бу икки боксчининг ўзаро жанги бўлиб ўтганди. Мадримовнинг устунлигида ўтган ўша жангнинг 9-раунди охирларида ўзбек боксчиси Мишель Сорога кучли зарба йўллайди. Рақиби мувозанатини йўқотганини сезган ҳамюртимиз зарбалар ёмғирини амалга оширади. Мухлислар шовқини остида ҳакам раунд якунланганини билдирувчи бонгни эшитмай қолди ва боксчимиз жангни охирига етказиб қўяди. Мишель Соро техник нокаутга учрайди.

Бу ҳолатдан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реваш берилишини сўраб мурожаат қилган эди. Шундай қилиб реванш жанги 9 июлга белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг