Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эскирган телефон рақамларини ижтимоий тармоқлар ва иловаларда ишлатманг!

Эскирган телефон рақамларини ижтимоий тармоқлар ва иловаларда ишлатманг!

Эскирган (мобил алоқа) телефон рақамларини ижтимоий тармоқлар ва иловаларда ишлатиш хавфли. Негалигини Zecurion компанияси бош директори Алексей Раевский тушунтирди.

Кўпчилигимиз ижтимоий тармоқлар, мессенжерларда рўйхатдан ўтишда 10 йил (балки ундан ҳам олдинроқ) олган телефон рақамларимизни ишлатганмиз. Бунинг оқибати жуда жиддий бўлиши мумкин. Ҳойнаҳой, пайқадингиз — гап ижтимоий тармоқлардаги шахсий маълумотларингизни бегоналардан асраш ҳақида кетяпти.

Раевский тўғри таъкидлаганидек, мобил алоқа операторларида абонентлар учун бериладиган телефон рақамларининг ҳам чек-чегараси бор. Бу шуни англатадики, мабодо сиз рақамингиздан айрилиб қолсангиз (телефонни йўқотиб, абонент тўловини тўламай қўйиб, бошқа рақамдан фойдаланишга ўтсангиз ва ҳ.о.) ўша рақам эртами-кечми янги абонентга берилади.

«Бўшаган рақамлар (нофаоллик ёки шартнома бекор бўлиши сабабли) қанчадир муддат, одатда ярим йил атрофида, «карантин»да сақланади. Кейинчалик улар сотувга чиқарилиб, янги абонетга берилади», — деди Раевский.

Шунинг учун ҳам эскирган (ишлатмайдиган) рақамларингизни барча аккаунтларингиздан ўчириб ташланг. Умуман олганда, телефон рақамингизни ҳар сафар алмаштирганингизда, аккаунтингиздаги рақамни ҳам ўзгартиринг, дея тавсия берди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг