Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эстонияда йиғим-теримга ўқувчиларни юбориш таклиф қилинмоқда

Эстонияда йиғим-теримга ўқувчиларни юбориш таклиф қилинмоқда

Фото: «News.ykt.ru»

Эстония қишлоқ хўжалиги вазири Арво Аллер қишлоқ хўжалиги ишларига мактаб ўқувчиларини юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда у «ERR»га берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Йиғим-теримга ким боради? Буни ўз кучимиз билан уддалашга ҳаракат қиламиз, гимназия, мактаб ўқувчилари, талабаларни жалб қиламиз. Барча имкониятлардан фойдаланиш керак», — деди у.

Вазирнинг фикрича, гимназия ўқувчилари ҳамиша қишлоқ хўжалигига — картошка ёки карам йиғишга ёрдам бериши зарур. Чунки жисмоний юклама ўсмирлар учун фойдали. Фақат қишлоқ хўжалиги ишлари билан ўқув жараёни ўртасида муроса бўлиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг