Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ Нукусдаги тартибсизликларга муносабат билдирди

Евроиттифоқ Нукусдаги тартибсизликларга муносабат билдирди

Кеча, 4 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилган.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Жорий йил Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференцияси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Европа томонининг 2022 йил 25-26 июль Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирокига алоҳида эътибор қаратилган.

Европа томони Қорақалпоғистондаги мавжуд вазият, вазиятни беқарорлаштиришга йўл қўймаслик, минтақада тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг