Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа бўйлаб тарқалаётган коронавируснинг «кракен» штамми ўта юқумли ҳисобланади

Европа бўйлаб тарқалаётган коронавируснинг «кракен» штамми ўта юқумли ҳисобланади

Коронавируснинг XBB.1.5 омикрон штамми янги субварианти ёки «кракен» пандемия тарихидаги энг юқумли вариант ҳисобланади. Бу ҳақда Комил Ҳафизов – Россия Марказий Эпидемиология илмий-тадқиқот институти геномик тадқиқотлар лабораторияси раҳбари маълум қилди.

Мутахассисга кўра, янги штамм бошқаларига қараганда 140 фоизга юқумлироқ ҳисобланади. Бу хонадаги бир кишининг «кракен» билан касалланиши, қолган барчани ҳам ушбу вирус билан зарарланди деганидир.

У илк бора АҚШда аниқланган, шундан бери бутун Европа бўйлаб тарқалмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, янги штамм анча юқумли, аммо ундан тузалиш енгил кечади.

Россияда коронавируснинг мазкур янги тури билан касалланиш биринчи ҳолати Пенза вилоятида қайд этилди. 

Коронавируснинг янги тури – «кракен» ҳақида нималарни билиш керак:

  • тана ҳарорати тахминан 38 даража, умуман йўқ бўлиши ҳам мумкин;
  • бурун оқиши, акса уриш;
  • томоқ оғриғи ва йўтал;
  • умумий заифлик, танадаги оғриқлар;
  • иштаҳа пасаяди, диарея пайдо бўлиши мумкин.

Мутахассислар вирусни юқтирмаслик учун қўлларни мунтазам ювиш, ижтимоий масофани сақлаш ҳамда одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш кераклигини таъкидлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «СЭС» ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми йўқлигини, агар кузатилса, бу расман эълон қилинишини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг