Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Украинага ҳужумкор қуроллар етказишни бошлади – Виктор Орбан

Европа Украинага ҳужумкор қуроллар етказишни бошлади – Виктор Орбан

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Самарқандда ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида халқаро майдонда содир бўлаётган воқеалар, жумладан, Украинадаги вазият хусусида тўхталди.

«Европада тинчлик ҳақидаги хитобларни уруш овозлари босиб кетмоқда. Давлатлар ташқи сиёсат масаласида нима хоҳлаётганини аниқлаштириб олмаган. Улар асосан АҚШнинг қарашлари ортидан бораётгандек.

Европа давлатлари аввалига Украинага ҳимоя қуролларини беришди, энди эса ҳужум қилиш имконини берадиган қуроллар етказиш бошланди», – дейди Виктор Орбан.

Венгрия Бош вазири, шунингдек, Туркия томонининг буғдой коридорини очишдаги хизматларини эътироф этди.

«Туркия президенти жаноб Эрдоғанга буғдой коридорини очиб бергани ва қочоқлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этаётгани учун миннатдорлик билдираман. Акс ҳолда Венгрия қийин аҳволда қолган бўларди», – дейди Виктор Орбан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг