Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европанинг «бекорчи» мамлакатлари

Европанинг «бекорчи» мамлакатлари

Греция (12,7 фоиз) ва Испания (13,3 фоиз)да Европадаги энг юқори ишчисизлик даражаси қайд этилди.

Ушбу мамлакатларни Европа иттифоқининг энг асосий «бекорчилари» деб аташди. Таъкидланишича, Грецияда ҳозир сайёҳлик мавсуми авжида, бироқ ишлайдиган одам етишмайди. Ҳолат аксарият греклар касбларини ўзгартираётгани билан изоҳланмоқда. Қолаверса, мамлакатдаги маошлар ёшларни қаноатлантирмаяпти, уларнинг кўпчилиги ўз келажагини Греция билан боғлаш ниятида эмас.

«Иккита ёз беҳуда ўтиб кетди. Пандемия туризм билан банд одамларни уйғотди, энди улар бошқа касблар билан шуғулланишмоқда. Кафе ёки меҳмонхоналарда ишлаш истагидагилар бир неча бараварга камайди», — деди Корфу оролида яшовчилардан бири.

Грецияликлар нафақат маошларнинг озлиги, балки турмуш кечиришнинг қимматлашиб кетганидан ҳам норози. Мамлакатда электр, газ, бензин ва маҳсулотлар нархлари ошмоқда.

Испанияда эса юқори малакали мутахассислар учун бўш иш ўринлари муаммо. Греклардан фарқи, испанлар бахт қидириб хорижга кетишга шошилишмаяпти, ички миграция тезлашган: мамлакат жанубида яшовчилар шимолга, шимолда яшовчилар жанубга интилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг