Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Express24 илк бор Ўзбекистонда «Dark Kitchen» ошхоналарини очди

Express24 илк бор Ўзбекистонда «Dark Kitchen» ошхоналарини очди

Express24 хизмати илк бор Ўзбекистонда «Dark Kitchen» ошхоналарини мижозларга хизмат кўрсатиш учун очди.

Ушбу ошхоналар таомларни фақат етказиб бериш учун тайёрлашга мўлжалланган. Express24 етказиб бериш хизмати ҳамкор ресторанларга таомларни бир жойда тайёрлаш ва дарҳол курьерларга топшириш учун алоҳида ошхоналар такдим этади. Шу йўл билан етказиб бериш вақти анча қисқартирилади. Шунингдек, «Dark Kitchen» лойиҳаси оркали ҳамкор муассасаларда таомларни етказиш имкониятини кенгайтириш ва харажатларни минималлаштириш имконияти пайдо бўлади.

Ҳозирги кунда «Dark Kitchen» ошхоналари «Зарафшон» савдо маркази биносида жойлашган. Ушбу хизмат доирасида «Московская пицца» биринчилардан бўлиб янги тартибда ишлашни бошлади. «Ош Маркази», «Тесто» ва «Шеф Бургер» ой охирига келиб лойиҳага қўшилиши кутилмоқда.

Янги тартибда олиб бориладиган фаолият ресторан ва кафеларга етказиш нархини пасайтириш орқали буюртмалар сонини оширишда ёрдам беради. Шунингдек, Express24 янги мижозларни жалб қилишда ҳам кўмак кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг