Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эйнштейннинг машҳур формула ёзилган хати аукционда сотилди

Эйнштейннинг машҳур формула ёзилган хати аукционда сотилди

Фото: «Deseret News»

Машҳур физик олим Альберт Эйнштейн ўз қўли билан ёзган хат (унда E=mc2 формуласи таърифланган) Бостон (АҚШ)даги «RR Auction» кимошди савдоларида 1,2 миллион доллардан қимматроққа сотилди.

Маълум қилинишича, хатнинг бошланғич нархи 400 минг доллар атрофида бўлган.

Масса ва энергия эквивалентлигини ифодаловчи E=mc2 формуласи энг машҳур физик формулалардан саналади.

Фото: «RR Auction»

Аукционлар уйи маълумотига кўра, Эйнштейн қўли билан ёзилган формуланинг тўрт нусхаси маълум. Ушбу сотилган хат эса кенг омма эътиборига биринчи марта ҳавола этилди. Уни ким сотиб олгани маълум қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг